NASA астероид траекториясини ўзгартириш миссияси муваффақиятли ўтганини эълон қилди

Технология

image
NASA астероид орбитасини ўзгартириши учун унга зарба берди (видео) north_east

NASA астероид орбитасини ўзгартириши учун унга зарба берди (видео)

NASA ўтказган миссия доирасида кутилганидек, Диморф астероидининг орбитаси DART зонди билан техноген тўқнашувдан сўнг ўзгарди. Бу ҳақда NASA хабар берди.

Зарбадан кейин олиб борилган кузатувлар шуни кўрсатдики, Диморфнинг каттароқ Дидим астероиди атрофида айланиш даври 32 дақиқага, 11 соат 55 дақиқадан 11 соат 23 дақиқагача қисқарган. Бундан ташқари, иккита астероиднинг ўзаро позицияси ўзгарган.

DART миссияси самовий жисмнинг траекториясини ўзгартиришга йўналтирилган тарихдаги биринчиси бўлди. Тахминларга кўра, бундай технология келажакда ҳар қандай астероиднинг Ер билан тўқнашувининг олдини олиш учун ишлатилиши мумкин.

Ҳозир Диморф ва Дидим Ердан тахминан 11 миллион километр узоқликда жойлашган. NASA мутахассисларининг таъкидлашича, бу астероидлар ҳар қандай ҳолатда ҳам Ер учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг