NASA астероид орбитасини ўзгартириши учун унга зарба берди (видео)
Олам
−
27 Сентябрь 2022
24265Американинг DART (Double Asteroid Redirection Test – “Қўшалоқ астероид орбитасини ўзгартириш бўйича тажриба”) зонди Ерни потенциал хавфли космик объектлардан ҳимоя қилишнинг биринчи турини синаб кўриш учун “Диморф” астероиди билан тўқнашди. Бу ҳақда АҚШ Миллий Аэронавтика ва космик маъмурияти (NASA) хабар берди.
DART зондининг Ерга хавф туғдирмайдиган астероид билан тўқнашуви АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти билан соат 19:15 да содир бўлди. Тўқнашув вақтида зонд соатига 24 минг км тезликда ҳаракатланаётган эди.
DART ўтган йилнинг ноябрь ойида Калифорниядаги АҚШ космик кучларининг Ванденберг базасидан SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси ёрдамида учирилган.
Аэронавтика ташкилотининг сайёраларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи Лори Глейзнинг айтишича, муваффақиятли тажриба “ўзимизни хавфли астероидлардан ҳимоя қила оладиган янги даврни очади”. NASA раҳбари Билл Нельсон, ўз навбатида, илмий эксперимент натижалари “келажакда сайёрани яқинлашиб келаётган астероиддан қандай ҳимоя қилишни тушунишга имкон беришини” таъкидлади.
Аввалроқ NASA қурилманинг зарбаси натижасида каттароқ “Дидим” астероиди атрофида айланадиган “Диморф” орбитасидан бироз оғишига тўғри келишини тушунтирган эди. Олимлар Ердан телескоплар ёрдамида оғишларни тузатиш учун бу етарли бўлишини тахмин қилмоқда. Тажрибанинг мақсади келажакда сайёра учун ҳақиқатан ҳам хавфли бўлган астероидлар пайдо бўлган тақдирда мутахассислар уларнинг траекториясини ўзгартириши мумкин бўлган техникани ишлаб чиқишдан иборат.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь