Нариман Григоряннинг қотилига суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
27 Август 2020
19552Дизайнер Нариман Григоряннинг қасддан ўлдирилганлиги юзасидан жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Нариман Алимджанов (дизайнер Нариман Григорян) ни қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б. Буркитбаев (1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Б. Буркитбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Б. Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Нариман Григорян жасади жорий йилнинг 14 январь куни қотиллик аломатлари билан Яшнобод туманидаги ижарада яшаб келаётган уйи меҳмонхонасида топилган эди.
LiveБарчаси