Нариман Григоряннинг ўлдирилиши бўйича қўшимча маълумот берилди
Жамият
−
20 Январь 2020
13439Машҳур дизайнер Нариман Алимжонов (Нариман Григорян) қотиллигини содир этган шахс ҳозирда қамоқда сақланяпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратурасида бугун, 20 январь куни “Григорян Нариман” ХК дизайнери Нариман Февзиевич Алимжоновнинг жиноят иши бўйича ўтказилган брифингда айтиб ўтилди.
Тадбирда мазкур қотиллик жинояти Б.Б. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, хозирда унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланганлиги таъкидланди.
Айбланувчи Григоряннинг пулига эгалик қилиш учун қотилликка қўл урганини маълум қилган. Шунга кўра, Григорян қотиллиги рашк туфайли бўлгани ўз тасдиғини топмаган.
Шунингдек, тадбирда Григорян уч кун аввал ўлдирилгани, аммо шунга қарамай унинг Instagram саҳифасида янги пост қолдирилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам тасдиғини топмади. Прокуратура вакили қотиллик ҳақида воқеа юз берганининг эртаси куни яъни 14 январда хабар берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни соат тахминан 11:50 ларда, 1985 йилда туғилган, “Григорян Нариман” ХК дизайнери Нариман Февзиевич Алимджановнинг мурдаси, вақтинча яшаб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчаси, 42А-уй, 7-хонадонда қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 14.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси