Наргиз Зокирова 50 йил Россияга кириши тақиқланди
Маданият-санъат
−
25 Май 2022
59077Хабарингиз бор, кеча, 24 май куни Тошкентдан Москвага борган хонанда Наргиз Зокирова Домодедово аэропортида қўлга олинганди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкинлиги айтилганди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати қабул қилган қарорга кўра, хонанда Ўзбекистонга қайтгандан сўнг, Россия ҳақида кескин фикрлар билдиргани учун 50 йилга – 2072 йилгача Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
"Менда 50 йилга киришни тақиқлаш қарорим бор. Бу махсус операцияни қоралаган жамоат арбоблари оладиган стандарт тақиқ. Бу чеклов Наргиз Зокировага ҳам қўйилган. Наргиз бунга тайёр эди. У бундай чоралар кўрилишини тахмин қилди. Шунга қарамай, менинг ҳимоямдаги шахс ўз фуқаролик позициясига содиқ қолади", дейди адвокат Исмоилов.
Маълумот ўрнида, Наргиз Зокирова Ўзбекистонда таниқли мусиқачилар оиласида туғилган. Унинг амакиси машҳур совет ва ўзбек хонандаси Ботир Зокиров.
1995 йилда эса Наргиз Зокирова ота-онаси билан биргаликда АҚШга кўчиб кетади. 2013 йилда у Россиянинг "Овоз" (Голос) телевизион лойиҳасида иккинчи ўринни эгаллайди, шундан бери у Россия Федерациясида ижодий фаолият билан шуғулланиб келади.
LiveБарчаси