Наргиз Зокирова Москвада қўлга олинди
Олам
−
25 май 2022 93141 1 дақиқа
Кеча, 24 май куни Тошкентдан Москвага борган хонанда Наргиз Зокирова Домодедово аэропортида қўлга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин. Бу ҳақда рус оммавий ахборот воситалари ёзмоқда.
Қайд этилишича, Наргиз Зокирова жорий йилнинг апрель ойида Украинадаги вазият фонида Ўзбекистонга қайтган. Сўнг Россия ҳақида кескин фикрлар билдирган.
“Наргиз Зокирова Россияга киритилмади. У ҳозирда Домодедово аэропортида”, дейилади хабарда.
Хонанда Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин.
Маълумот ўрнида, Наргиз Зокирова Ўзбекистонда таниқли мусиқачилар оиласида туғилган. Унинг амакиси машҳур совет ва ўзбек хонандаси Ботир Зокиров.
1995 йилда эса Наргиз Зокирова ота-онаси билан биргаликда АҚШга кўчиб кетади. 2013 йилда у Россиянинг "Овоз" (Голос) телевизион лойиҳасида иккинчи ўринни эгаллайди, шундан бери у Россия Федерациясида ижодий фаолият билан шуғулланиб келади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август