Нарендра Моди Владимир Путин билан учрашишни рад этди
Олам
−
10 Декабрь 2022
10025Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасидаги йиллик юзма-юз учрашув 2022 йилда бўлиб ўтмайди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумат манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Bloomberg” агентлиги ҳам Модининг Путин билан учрашишни рад этганини тасдиқлади. Нашрнинг қайд этишича, Ҳиндистон томони учрашувни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни Россия Президентининг Украинага уруш вақтида ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги таҳдидларидан сўнг қабул қилган.
Агентликнинг аноним россиялик манбасига кўра, Ҳиндистон Бош вазири қарори Ўзбекистонда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаёқ яққол кўриниб қолган. Моди Самарқандда Путинга ҳозир уруш даври эмаслигини айтган эди.
Ўз навбатида, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Россия ва Ҳиндистон раҳбарлари 2022 йил охиригача учрашишни режалаштирмаганини маълум қилди.
Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳар йили ташкил этиладиган юқори даражадаги учрашувлар 2000 йилда қабул қилинган стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияга мувофиқ ўтказилади. Учрашув 2020 йилда COVID 19 пандемияси туфайли бўлиб ўтмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь