Наполига ўтолмай қолган ўзбек футболчиси энди Японияда ўйнайди

Спорт

image

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Япония чемпионатида иштирок этадиган бўлди. Ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев  Япония Жей-лига 2да ҳаракат қиладиган “Токусима Вортис” клуби билан шартнома имзолаган. Буни футбол агенти  Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида эълон қилган.

Асли “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланадиган футболочи бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида мувофаққиятли тўп тепиб келган эди. Шу боисдан бир неча йиллар аввал бу футболчига Италиянинг “Наполи” клуби қизиқиш билдирган ва футболчи бироз муддат синов учун клубда шуғулланган эди. Аммо трансфер амалга ошмаганди.

Лекин Ўринбоев ва ниҳоят легионерга айланди. Футболчининг янги жамоаси айни пайтда J2 лигасида икки ўйиндан сўнг 3 очко билан 22 жамоа орасида 11-поғонан эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Забиҳилло Ўринбоев Япония

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг