Наполеон ёзган қўлёзма бир миллион еврога сотувга чиқарилади

Олам

image

Бугун, 27 январь куни Парижда Франция императори Наполеон Бонапартнинг қўлёзма ҳикояси сотувга чиқарилади. 

Дастлабки тахминларга кўра, унинг нархи бир миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Қайд этилишича, ушбу қўлёзмада Наполеон Аустерлиц жанги (1805) ҳақида ўз тилидан ҳикоя қилган. 

"Қўлёзма кўп йиллар давомида генерал Бертраннинг авлодлари томонидан сақланган, унда Наполеон ўзининг машҳур ҳарбий ғалабаси ҳақида ёзган", деган француз тарихчиси ва коллекционери Жан-Эммануэль Ро. 

Манбага кўра, тарихчи ярим аср олдин ушбу қўлёзмани қўлга киритган ва ўша пайтдан бери уни ўз уйида сақлаган. Аммо Наполеон вафотининг 200 йиллигида у қўлёзмани ўзининг галереясида намойиш этишга қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполеон

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг