Наполеоннинг шляпаси 2 млн долларга сотилди

Бу қизиқ

image

XIX асрда Францияни бошқарган Наполеон Бонапартнинг қора қундуз терисидан тикилган шляпаси аукционда қарийб икки миллион еврога сотилди. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.

Унга кўра, Франциянинг "Drouot" аукцион уйида ушбу бош кийим учун 1932 миллион евро (2,1 миллион доллар) таклиф этилган. 2014 йилда шляпа худди шу аукцион уйи томонидан  ўтказилган савдода 1884 миллион еврога баҳоланган эди. Қимматбаҳо лотнинг харидори ҳақида маълумот берилмаган. Аммо шляпа охирги марта 2022 йилда вафот этган тадбиркор Жан-Луи Ноисиезга тегишли бўлгани ҳақида далиллар мавжуд.

"Якуний нарх 600 минг евродан 800 минг еврогача ва захира нархидан қарийб тўрт баравар қимматроққа чиқди", деган Париж жанубидаги Фонтейнда жойлашган аукцион уйи расмийлари.

Расмийлар Бонапартнинг 120 дан ортиқ худди шу турдаги бош кийимларига эгалик қилганини айтишган. Аммо, улардан фақат биттаси шу кунгача бутунлигича сақланган.

Маълумот ўрнида, Наполеон Бонапарт 1769 йил 15 августда Ўрта Ер денгизидаги Францияга тегишли Корсика оролидаги Аяччо шаҳрида кичик зодагон оиласида туғилади. Наполеоннинг аждодлари бу оролга XVI асрда Италиядан кўчиб келишган. 

1802 йилда Наполеон Сенатга ўзини умрбод консул этиб тасдиқлатиб олади. Орадан икки йил ўтиб 1804 йилда Сенат янги Конституцияни тасдиқлайди. Унга кўра Франция империя, Наполеон эса император деб эълон қилинади. 1804 йил 2 декабрь куни Наполеонга император сифатида тож кийдириш маросими бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион Наполеон шляпа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг