Намангандаги “тозалаш”. 35 киши қўлга олинди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2023
14931Наманган вилоятида ҳам криминоген вазият устидан назорат тадбирларида суд ва терговдан яшириниб юрган 35 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
“Наманган вилояти ҳудудида тезкор-профилактик тадбирларнинг "долзарб 40 кунлиги" доирасида жиноятчиликка чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлаш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида Наманган вилояти Ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Жумладан, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 20 та ҳолатда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, 7 та ҳолатда 4615 дона психотроп дори воситаларини сақлаш ва ўтказиш ҳолатлари, 13 дона ноқонуний қурол ҳамда 190 дона ўқ-дориларни сақлаш ҳолатлари, 61 000 донадан ошиқ турли хил пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилиши ҳолатларига чек қўйилган.
Шунингдек, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 35 нафар шахслар ушланиб, қонун устуворлиги таъминланган.
Бундан ташқари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида махсус тезкор тадбирлар ўтказилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
LiveБарчаси