Намангандаги барча ташкилот ва муассасалар фаолияти тўхтатиляпти

Жамият

image

Эртага, 28 мартдан 5 апрелга қадар Наманган шаҳридаги барча ташкилот, муассаса ва идоралар фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаатида айтилган. 

“28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қиламиз. 

Бу тўққиз кун мобайнида Наманган шаҳри фуқаролари уйда, кўчага чиқмасдан ўтиришлари талаб этилади.

Бу чекловдан давлат ҳокимияти, ижро ҳокимияти тизимида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ва қолаверса солиқ идоралари, банклар каби иқтисодиёт идораларида ишловчиларгина мустасно қилинади.  

Фуқароларимизга мана шу тўққиз кун мобайнида ўта заруриятсиз кўчага чиқиш таъқиқланади”, дейди вилоят ҳокими. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 3 нафари Наманганда даволанмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар 88 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалинган бир бемор миокард инфарктидан вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Наманган шаҳри Карантин

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг