Наманганда ЙТҲ: бир қурбон ва 3 жабрланувчи бор
Жамият
−
02 Февраль 2020
6954Кеча, 1 февраль куни соат 07:10 ларда Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Поп туманида яшовчи А.Э. ишонч қоғози билан шу туманда яшовчи Б.Қ.га тегишли Nexia русумли транспорт воситасини “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 10-километрида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолганлиги туфайли бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этган. Натижада автомобиль ағдарилиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳайдовчи А.Э. воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчилар Поп туманида яшовчи Ш.И. ва унинг фарзанди А.М. ҳамда М.С. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган.
“Хурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Чарчоқни сезганингизда тўхтаб дам олинг! Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз”, дея огоҳлантирган департамент.
LiveБарчаси