Наманганда уй ёнди
3-саҳифа
−
12 Май 2023 5198 1 дақиқа
Кеча, 11 май куни Наманган шаҳридаги хонадонлардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:15 да Наманган шаҳар ФВБ Тезкор бошқарма марказига “Озод” маҳалласидаги хонадонлардан бирида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг 2 та ёнғин ўчириш жанговар экипажи жалб қилинган.
Ушбу ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель