Наманганда ўқитувчиларга мажбуран чипта сотган ММТБ ходими жазоланди
3-саҳифа
−
09:52
2529Ижтимоий тармоқларда байрам концертига Наманган вилояти Наманган туманидаги мактаб ва давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига мажбурий равишда чипта сотилаётгани айтилган хабар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, хабарга аниқлик киритиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Жараёнда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими томонидан ўзбошимчалик билан чипталар сотилгани аниқланган ва ҳозирда таълим муассасалари ходимларига пуллари қайтариб берилган. ММТБ ходимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
“Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси умумтаълим муассасаларида наинки мажбурий, балки асоссиз ва қонунга зид равишда ҳар қандай пул маблағлари йиғилишига йўл қўймаслигини билдиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Чортоқ туманидаги мактаб директори ўз хизмат хонасида қимор ўйнагани аниқланганди. Ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинган.
LiveБарчаси