Наманганда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини зўрлади
3-саҳифа
−
12:40 12205 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида ўқитувчи вояга етмаган, 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 28 март куни Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан туман ички ишлар органларига 8-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаган фарзандига нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан мурожаат келиб тушган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар ўрнатилган тартибда эълон қилинади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлагани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси