Наманганда тўй кортежида қатнашган 50 ҳайдовчи жазоланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида тўй кортежида қатнашган ва қўпол қоидабузарликлар содир этган 50 нафар ҳайдовчи жаримага тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, аниқланган шахслар дрифт ҳаракатлари қилган, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, транспорт воситалари ва пиёдалар хавфсизлигига таҳдид солган ҳамда бу ҳолатларни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Суд томонидан уларнинг йўл безорилиги содир этган ва ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузган 25 нафари бир йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортилган.

Қолган 25 кишига эса БҲМнинг 5 баравари, яъни 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, тўй кортежи уюштирган 14 нафар куёвжўрага маъмурий қамоқ жазоси қўлланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган тўй кортеж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг