Наманганда театр ходимлари пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида иш ҳақи ёзиб бериш эвазига 800 АҚШ доллар пора талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 январь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига Алишер Навоий номидаги мусиқали драма театри устидан шикоят аризаси келиб тушган. Аризада келтирилишича, шикоятчининг икки нафар қариндошига театрнинг кадрлар бўлимида ишловчи ходимлар томонидан иш стажини расмийлаштириб бериш ҳамда уларни ёшга доир нафақага чиқаришга ваъда берилган. Бунинг эвазига ҳар бири учун 400 АҚШ долларидан жами 800 АҚШ доллари талаб қилинган.

Мазкур мурожаатдан сўнг Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан махсус тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Наманган шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги мусиқали драма театри маъмурий биносида гумонланувчилар аризачи томонидан кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида экология ходими кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлашга рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Суннатова Фарангиз


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Наманган Ички ишлар бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг