Наманганда содир бўлган ЙТҲда 8 ёшли бола ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
19 Октябрь
3563Наманган шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 22 сентябрь куни содир бўлган. Шу куни соат 12:30 да Диёр кўчасида “ГАЗ-53” русумли юк машинаси ҳайдовчиси ўзидан олдинда велосипед бошқариб кетаётган болани пайқамай қолган. Бола велосипед билан кескин чапга қайрилган вақтда юк машинаси ҳайдовчиси уни кўрмай қолиб, уриб юборган.
Оқибатда бола оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Бироқ муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Марғилон шаҳрида Nexia-2 велосипедда кетаётган 9 ёшли болани уриб юборганди. Бола тан жароҳати олган. У шифохонага олиб борилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 23 сентябрь куни Самарқанд вилоятида Tracker пиёдалар йўлагидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди. Оқибатда велосипедчи тан жароҳати олиб Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.