Наманганда салкам 3 килограмлик наркотик моддаларнинг айланмасига чек қўйилди

3-саҳифа

image

Тошкент-Наманган йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt машинаси Поп туманида текширилганида, унинг юкхонасида 1 кг 874 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирда аниқланишича, ушбу модда Тошкент вилояти Бекобод туманига Тожикистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган.

Шунингдек, Наманган-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомобили ҳам Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, 901 гр “опий” моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли экани маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу наркотик модда Наманган вилоятига учинчи шахслар орқали Қирғизистондан ўтказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made