Наманганда поезд ва юк машинаси тўқнашди
3-саҳифа
−
20 Февраль 2021
5439Бугун, 20 февраль куни Наманган туманида электропоезд ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ҳодиса соат 7:10 ларда Роустон-Тўрақўрғон темир йўл оралиғидаги 82 км. 9-пикетда юз берган. “Миришкор” МФЙ ҳудудидан ўтган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Фарғона вилоятида яшовчи 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Зил-131” русумли юк машинаси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида темир йўлда ҳаракатланиб келаётган электропоезд билан тўқнашган.
Натижада Зил-131 ҳайдовчиси кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, ўнг томон қўвурғалари ёпиқ синиши тан жароҳати билан Наманган туман марказий шифохонасига ётқизилган. Электропоезд эса соат 07:48 да ҳаракатни давом эттирган.