Наманганда Mercedes-Benz билан 6 та қоидани бузган “шоввоз” ушланди
3-саҳифа
−
03 Январь
62931 январь куни Наманган шаҳар Ислом Каримов кўчасида бир нечта қоидабузарликни содир этган Mercedes-Benz ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ хабар берди.
Билдирилишича, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи машина бошқариш вақтида Instagram'даги профили орқали жонли эфир уюштирган. Шунингдек, автомобилни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган. Ушбу қоидабузарликлар учун у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган.
Аммо бу ҳаммаси эмас. Ҳайдовчига, шунингдек, светофорнинг қизил чироғида тўхтамагани, авария ҳолатини келтириб чиқаргани, автомобиль давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олгани ҳамда туси ўзгартирилган транспорт воситасидан фойдалангани учун ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, машина ҳам қоидабузарга тегишли бўлмаган. Шу сабабли унга тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқаргани учун йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандини бузган деб ҳисобланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига асосан жавобгарлик белгиланди.
“Машинани ҳайдаш учун эгасидан вақтинчалик сўраб турганмиз. Шу сабабли машинада озгина синов ўтказдик, бу ўзимга ва ён атрофимдагилар учун хавфли экан. Етарлича хулоса чиқардим, Ўзбекистон ва Наманган халқидан узр сўрайман”, дейди ҳайдовчи.
Ушбу айбловлар асосида Mercedes-Benz автомобили жарима майдонига жойлаштирилди.
Маълумот учун, 2023 йил март ойидан бошлаб етти ой давомида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 1 минг 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган.
LiveБарчаси