Наманганда катта ёнғин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
04 Февраль 8750 1 дақиқа
Бугун, 4 февраль куни Наманган шаҳрининг Тўрақўрғон кўчасида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, соат 02:46 да Наманган шаҳар “Шодлик” МФЙ, Тўрақўрғон кўчасида жойлашган МЧЖ биносида ёнғин бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажи соат 02:52 да етиб бориб, соат 02:57 да ёнғин ўраб олиниб, соат 03:45 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг шифт том қисмидан 90 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида куйиб тан жароҳати олиш ҳолати аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Aviator” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлганди ва оқибатда 3 ёшли қизалоқ вафот этганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11- (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль