Наманганда қизни таъқиб қилган шахс жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
26 Апрель 2023
6004Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум шахс томонидан таъқибга учради. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқлик киритилишича, Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига мурожаат қилган. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган. Ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.
Мазкур мурожаат зудлик билан Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилиб, Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда кўриб чиқилган.
Олиб борилган ўрганишлар давомида мурожаатчини қўрқитиб келган шахс шу туманда яшовчи 1991 йилда туғилган А.О. эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва иш судга оширилган.
Жорий йилнинг апрель ойидаги Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг тегишли ҳукмига кўра, 1991 йилда туғилган А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 41-моддаси қўлланилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, айбдор A.O.дан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслиги тўғрисида тилхат олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь