Наманганда газ портлаши оқибатида 2 киши куйди
3-саҳифа
−
13 Январь 2023
4498Намангандаги хонадонлардан бирида газ портлади. Оқибатда 2 киши куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Бугун, 13 январь куни соат тунги 02:30 ларда Наманган тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидаги хонадонларнинг бирида газ портлаган.
Портлаш оқибатида хонадон эгасининг 1992 йилда туғилган қизи 70% ҳамда у билан бирга яшовчи фарзанди 2014 йилда туғилган ўғли 8% даражада куйиб кетган.
Портлашга яшаш уйига ўрнатилган ўтин ва табиий газга мослаштирилган туника иситиш печининг газ жўмраги очиқ қолиши сабаб бўлган. Фуқаро уйга келиб, электр чироғини ёққан, газ ва ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлган.
Портлашдан сўнг, ёнғин содир бўлмаган, уйнинг деразаси жойидан кўчган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятининг Косонсой туманида юз берган ёнғинда бир оиланинг икки аъзоси, эр-хотин уйга қўшилиб ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси