Наманганда эр-хотин уйга қўшилиб ёниб кетди
3-саҳифа
−
02 Январь 2023
8920Наманган вилоятининг Косонсой туманида юз берган ёнғинда бир оиланинг икки аъзоси, эр-хотин уйга қўшилиб ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат кеча, 1 январь куни қайд этилган. Соат 05:00 да Косонсой тумани “Навбаҳор” Махалла фуқаролар йиғини худудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг шифт қисмидан 20 кв метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида хонадон эгасининг ўғли 1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган аёл фуқароларнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасида терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни Наманган шаҳар “Байналминал” маҳалласидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқиб, унда уй ичида бўлган 1-гуруҳ ногирони ёниб кетган эди.
LiveБарчаси