Наманганда эркак тўйда собиқ хотинини пичоқлаб қўйди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманганда эркак танишининг тўйида собиқ хотинига пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 июль куни соат 14:30 ларда Тўрақўрғон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро маҳалласидаги 1987 йилда туғилган синфдошининг уйида ўтказилган тўйда қатнашган. У, тўйда Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган собиқ турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади. 

Тортишувдан сўнг, улар ташқарига чиқишган. Эркак кўчада ошхона пичоғи билан собиқ турмуш ўртоғининг кўкрак қафаси чап томон олд юзасига икки маротаба ва бел соҳасига икки маротаба урган. Шу вақтда тўйда бўлган бошқа синфдошлар уни тортиб олади ва жиноятни охирига етказа олмайди. 

Олган жароҳатлари оқибатида аёл шифохонага ётқизилган. 

Ҳозирда ушбу иш юзасидан Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарони Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган пичоқлаш

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг