Наманганда чўмилишга борган икки бола чўкиб кетди
Жамият
−
28 Июль 6114 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 июль куни Наманган туманининг “Миришкор” МФЙда икки нафар мактаб ўқувчиси Шимолий Фарғона каналига чўмилишга тушиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда “Миришкор” МФЙда яшовчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро – ўғил болани қидириш ишлари олиб борилмоқда. Хабарларга кўра, чўкиб кетган болаларнинг бири 25 июль куни топилган.
“Ҳозирги кунда Наманган, Чуст ва Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлимлари ёнғин қутқарувчилар томонидан сувусти ва бошқарма ёнғин қутқарув отряди ғаввослари томонидан сувости қидирув ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл кўлида 1 оиланинг 3 нафар аъзоси чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси