Наманганда боғча болалари оммавий заҳарланди
3-саҳифа
−
22 Сентябрь 2023
6830Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида болалар оммавий заҳарлангани ҳақида видеохабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Кеча, 21 сентябрь куни Чуст туманидаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилотининг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган.
Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб борган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борган. Шунга кўра, 23-сонли мактабгача таълим ташкилотидан 35 нафар, 51-боғчадан 20 нафар, 18-боғчадан 5 нафар, 36-боғчадан 3 нафар, 7-сонли ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 43-боғчадан 1 нафар, 21-ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 30-боғчадан 2 нафар, 34 ва 35-боғчадан 1 ҳамда оилавий боғчадан 1 бола жами, 71 нафар боланинг соғлиғидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар туфайли болаларнинг 9 нафари соғломлаштирилиб, уйига қайтарилган.
“Қолган болаларнинг ҳам аҳволи мўътадил, улар шифокорлар назоратига олинган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқ. Воқеанинг келиб чиқиш тафсилотлари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилмоқда”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси