Наманганда беш киши бир йигитни ўласи қилиб калтаклагани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида беш киши бир болани калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:30 ларда Поп тумани Маданият маҳалласи ҳудудида жойлашган бильярд клубида икки гуруҳ ёшлар ўзаро жанжаллашган ва улардан уч нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми "э”, “л" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

“Шунингдек, айбланувчининг ушбу ҳаракатларига дахлдор бўлган бошқа шахслар ҳам жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади муносабат сўнгида.

Ижтимоий тармоқларда эса аҳволи оғир бола чалажон ҳолда “томдан тушиб кетган” деган гап билан шифохонага олиб келингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Айтилишича, унга мия чаноғи синиши, икки томонлама қон қуйилиши ташхиси қўйилган, бола зудлик билан операция қилинган. 

Кейинчалик, беш киши болани бильярд таёқчаси, шиша идиши билан бошини ёргани, орқа томондан сакраб, миясининг суюқлиги чиққунча калтаклашгани ҳақида хабар тарқалди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган калтаклаган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made