Наманганда 74 ёшли кекса аёлни тош билан уриб ўлдирган шахс 20 йилга қамалди

Жамият

image

Наманганда маст ҳолдаги фуқаро 74 ёшли кекса аёлни аёвсиз калтаклаб, уни ўлдирди.

Жиноятчи Шариф Атабаев ўша куни кўп ичилган спиртли ичимлик таъсирида бўлади. Маълумотларга кўра, у 12:45 ларгача тунги барда бўлади. 

“У маст ҳолатда кўчага чиқади ва унда енгилтабиат аёллар билан кўнгилхушлик қилиш истаги пайдо бўлади. Клубнинг орқа томонида бўлган ҳожатхонада ишловчи Надежда исмли аёлдан улар ҳақида маълумот сўрайди. Аёлнинг: “Бундай ишлар билан шуғулланма, уйинга кет”, деган гапи йигитга ёқмаган. Ва у аёлнинг боши ва танасининг бошқа аъзоларига тош билан уриб, уни ўлдирган“, деди жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди судьяси Азамат Ғаффоров.

Шариф Атабаевнинг ўзи бу ҳақида шундай деди: “Ўзим якка ҳолда ичган эдим. Аёлдан дам олиш учун қизларни сўрагандим. Унинг гапидан жаҳлим чиқиб кетди. Ўлдириш ниятим бўлмаган эди”.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан бу жиноий хатти-ҳаракат юзасидан тезкор суриштирув ишлари амалга оширилиб, жиноий ишлари бўйича вилоят судида ҳам кўриб чиқилди. 

Шариф Атабаев Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в”, “ж”, “л” бандлари билан айбланиб, унга нисбатан узил-кесил 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Шариф Атабаев

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг