Наманганда 29 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
18 Июнь
12673Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 29 ёшли аёл ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июнь куни оилада юзага келган келишмовчилик ортидан аёл яшаш уйи ҳовлисида ўзининг тана қисмига бензин сепиб, ўзини ўзи ёқиб юборган.
Маълумотларга кўра, аёлнинг 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган ва ҳеч қаерда ишламаган.
“Мазкур ҳодиса оқибатида аёл вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейди Ҳаёт Шамсуддинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 1991 йилда туғилган аёл устига суюлтирилган газ конденсатини сепиб, ўз жонига қасд қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь