Наманганда 2 ёшли бола ва унинг онасини сигир сузиб, тепкилади (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 ёшли бола ва унинг онасини сигир сузиб, жароҳат етказди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 июль куни 1968 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган қорамолларни бошқа ҳудуддаги ер участкасидан яшаш уйига олиб келаётган бўлган. Ўша пайтда қорамоллар уйи олдида ўйнаб юрган, 2023 йилда туғилган бола ва уни ҳимоя қилмоқчи бўлган онасини сузиб, тан жароҳати етказган. 

Янгиқўрғон туманлараро суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, она ўртача оғир ва вояга етмаган бола енгил тан жароҳати олган. 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг берган маълумотига кўра, жабрланувчиларга 18 июль куниёқ яшаш уйига рухсат берилган ва ҳозирда улар яшаш уйида амбулатор шароитда даволанмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган сигир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг