Наманганда ҳайдовчи “Жигули”да ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ соат 22:30 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 28 км.да юз берган. Поп тумани “Уч уйли” МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро, Тошкент вилоятида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро номида бўлган ВАЗ-2103 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, йўлнинг қатнов қисми нам ҳолатда бўлганлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган бетон ариққа урилган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ҳамда автомашинада бўлган йўловчи, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро қўшма шикасти, бош мия оғир очиқ шикасти, чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг