Наманганда ҳам бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2023
5177Наманганда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 15 декабрь кунидан 16 декабрь кунига ўтар кечаси Янги Наманган тумани, “Беруний” МФЙда яшаган фуқаро М.М. (1975 й.т.), турмуш ўртоғи К.К. (1982 й.т.) ҳамда уларнинг фарзанди М.М. (2004 й.т.) ва вояга етмаган Х.М. (2009 й.т.) ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Оила аъзолари яшаш хонадони ошхонасидаги газ плита орқали резина шланг билан завод усулида тайёрланган “Эрон печкаси”га уланиб, печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб, вафот этган.
Дастлабки маълумотда фуқаро М.М., К.К., М.М. ва вояга етмаган Х.М.ларнинг ўлими ис газидан организмнинг умумий заҳарланиши оқибатида юзага келгани кўрсатилган. Уларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа турдаги тегишли экспертизалар тайинланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани, “Обод” МФЙ ҳудудида яшовчи оила (эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи) ис газидан вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь