Надаль ва Жокович ўртасидаги баҳс ғолиби аниқланди

Спорт

image

Италия пойтахти Рим шаҳрида теннис бўйича “Мастерс” туркумига кирувчи мусобақа ниҳоясига етди.

Турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичида испаниялик Рафаэль Надаль жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. 

2 соат 29 дақиқа давом этган ўйинда Надаль рақибини 6:0, 4:6, 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди. 

Ушбу муваффақият Надалга 1000 рейтинг очкоси ва 958 055 евро мукофот пули олиб келди. Эътиборлиси Надаль ўтган йили ҳам ушбу мусобақада ғолиб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг