Нью-Йоркда марказий йўлларда ҳаракатланиш пулли бўлди
Олам
−
06 Январь
1568Нью-Йоркда Манхэттен марказига кираётган ҳайдовчилар учун янги тўлов жорий қилинди, яъни улар тиғиз соатларда шаҳарнинг энг гавжум қисмига кириш учун 9 доллар тўлайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бу тўлов тиғиз жойлашган шаҳарда тирбандликни камайтириш, шу билан бирга, жамоат транспорти инфратузилмасини тузатишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
“Бу масалани беш йилдан буён ўрганиб келяпмиз. Агар Манхэттен марказида бўлсангиз, Нью-Йоркда ҳақиқий транспорт муаммоси борлигини кўриш учун атиги беш дақиқа керак бўлади” , дейди Metropolitan Transport Authority бош директори Янно Либер.
Бундан ташқари, ушбу тўлов шаҳар марказига кирадиган автомобиллар сонини тахминан 10% камайтириши, жамоат транспорти учун 15 млрд доллар йиғишга ёрдам бериши кутилмоқда. Иш кунлари Манхэттеннинг энг гавжум ҳудудларига кириш 9 долларгача, кичик юк машиналар учун 14,40, каттароқлари учун 21,60 доллар бўлади.
Ҳайдовчилар тўловни электрон йўл ҳақини йиғиш тизими бўлган E-ZPass орқали тўлайди. E-ZPasses билан кўпчилик ҳайдовчилар иш кунлари эрталаб соат 5 дан 9 гача ва дам олиш кунлари эрталаб соат 9 дан 9 гача Манхэттеннинг марказий боғидан жанубда кириш учун 9 доллар тўлов қилади. Дам олиш кунларида йўл тўлови 2,25 доллар бўлади.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси