Нью-Йорк метросидаги отишмада 62 ёшли афроамерикалик гумон қилинмоқда
Олам
−
13 Апрель 2022
4895Аввалроқ, Нью-Йорк метросида отишма содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 23 киши жароҳат олган.
Нью-Йорк полицияси қуролли ҳужумга алоқадорликда гумонланаётган 62 ёшли Фрэнк Р. Жеймсни қидирмоқда. Полиция ҳисоботига кўра, афроамерикалик фойдаланган юк машинасидаги излар жиноят содир бўлган жойдаги изларга мос келган.
Қайд этилишича, Жеймс юк машинасини ижарага олган, бироқ у ҳужумни содир этгани ёки ҳужумчи билан алоқаси борлиги аниқланмаган. Гумонланувчини қидириш давом этмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Жеймс Филадельфия ва Висконсиндаги манзилларда рўйхатдан ўтган. Полиция, агар гумондор топилса, тергов жараёни аниқ бўлишини таъкидлаган.
Нью-Йорк полиция департаменти, Нью-Йорк ёнғин департаменти ва Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул дастлабки хулосаларга асосланиб, воқеа террорчилик ҳужуми эмаслигини айтган.
LiveБарчаси