МЮнинг АПЛдаги ғалабали серияси якунланди
Спорт
−
11:46 563 1 дақиқа
Кеча, 10 февраль куни Лондоннинг “Вест Хем” жамоаси Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Дастлаб ўйиннинг 50-дақиқасида мезбонлар сафида Томаш Соучек гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг “қизил иблислар” ҳужумларни кучайтириб, ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+6-дақиқада Бенжамин Шешконинг голи эвазига “Манчестер Юнайтед” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед”нинг тўрт ўйинлик ғалабали сериясига якун ясалди. Майкл Кэррик бошқарувидаги жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 45 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. “Вест Хем” эса 24 очко билан 18-поғонани эгаллаб турибди.
“Манчестер Юнайтед” навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 23 февраль куни сафарда Ливерпулнинг “Эвертон” жамоасига қарши ўтказади. “Вест Хем” эса 21 февраль ўз майдонида “Борнмут”ни қабул қилади.
Live
Барчаси