МЮ мураббийи Роналдуга нималар деди?
Спорт
−
20 Январь 2022
4187“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник Англия Премьер лигасининг 17-туридан ўрин олган “Брентфорд”га (3:1) қарши қолдирилган ўйинда алмаштирилганидан норози бўлган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан суҳбати ҳақида гапирди.
“Роналдуни алмаштирганимдан сўнг, у нега ўйиндан олинганини сўради. Мен бу қарорни жамоа манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилганимни тушунтирдим. Мен Гарри Магуайр ҳисобига беш кишилик ҳимояга ўтишга қарор қилдим ва Маркус Рэшфордни тезкор ўнг қанот ҳимоячиси сифатида синаб кўришимни айтдим. Менимча, қарор тўғри бўлиб чиқди. Криштианунинг кайфияти тушиб кетгани аниқ. У – тўпурар, майдонда қолиб, гол уришни истайди. Лекин биз учун ихчам ўйин кўрсатиш, майдонда янги кучлар ва белгиланган зарбалардан ҳимояланиш учун муҳимроқ эди”, дейди Рангник.
Шунингдек, Рангник Роналдунинг ўйин услуби ва характери ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Учинчи голимиздан кейин мен унга: “Эшит, Криштиану. Тушундимки, сен ҳали ҳам жуда амбицияларга бойсан ва гол уришни хоҳлайсан. Лекин, балки бир-икки йилдан сўнг, мураббий бўлганингда ҳам худди шундай қарорга келарсан”, дедим. Мен тўпурарларни биламан, улар қандай фикрда эканлигини тушунаман. Лекин қарорларни жамоа манфаати учун қабул қиламан”.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Англия Перемьер лигаси 17-турнинг “Брентфорд”га қарши қолдирилган учрашувнинг 70-дақиқасидаёқ захирага олинганини “ҳазм қила олмаган” эди.