МЮ мураббийи ишдан олинди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” клубининг нидерландиялик мураббийи Эрик тен Хаг ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди. 

Ёзда мутахассис билан шартнома 2026 йилга қадар узайтирилганди, аммо мавсум бошланганидан кейин клуб раҳбарияти у билан хайрлашишга қарор қилди. Катта эҳтимол билан 54 ёшли мутахассиснинг ишдан бўшатилишига “Манчестер Юнайтед”нинг АПЛдаги салбий натижалари сабаб бўлган.

“Қизил иблислар” чемпионатнинг охирги турида сафарда “Кристал Пэлас”га 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва айнан ўша ўйиндаги мағлубият клуб раҳбарининг тоқатини тоқ қилган.

Маълумот учун, Эрик тен Хаг мураббийлик фаолияти давомида ПСВ, “Гоу Эхед Иглс”, “Бавария II”, “Утрехт” ва “Аякс” клубларида ишлаган. У бошчилигида МЮ жорий мавсум 14 та ўйинда 4 та ғалаба, 5 та дуранг ва мағлубият қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Эрик тен Хаг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг