МЮ футболчиси испан клубига ўтди
Спорт
−
26 Январь 2022
3060“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсиаль “Севилья” футболчисиига айланди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчи ва клуб ўртасидаги келишув мавсум охиригача амал қилади ва футболчи ижара асосида тўп тепади.
Шунингдек, Марсиалга “Барселона”, “Атлетико Мадрид” ва “Ювентус” қизиқиш билдирган. У 2015 йилда “Монако”дан 60 миллион евро эвазига МЮга ўтган эди. Жорий мавсумда Антони манкунианликлар сафида АПЛда 8 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи тез орада Ла Лига жамоасига қўшилиши ва бу жамоа мавсум охиригача унинг маошини тўлаши ҳақида хабар берилган эди.
Кеча, 25 январь куни франциялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Севилья шаҳрига учиб кетди.
LiveБарчаси