Испаниялик таниқли футболчи жорий клубини тарк этадиган бўлди

Спорт

image

“Севилья”нинг афсонавий футболчиси Хесус Навас мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этади. Бу ҳақда Андалусия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар 38 ёшли испанияликнинг 30 июнда тугайдиган шартномасини узайтирмайдиган бўлди.

Хесус Навас “Севилья”нинг клуб сафида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи (688), шунингдек, у ўз жамоаси билан энг кўп унвон қўлга киритган футболчи (8 та соврин) ҳисобланади.

Навас 2003 йилдан 2013 йилгача “Севилья”да ўйнаган, шундан сўнг “Манчестер Сити”га ўтган, кейин эса 2017 йилда яна Андалусияга қайтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Севилья Хесус Навас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made