Левандовски Мессининг натижасини такрорлади

Спорт

image

Польша терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лига доирасида бир мавсумда гол уриш борасида Лионель Мессининг натижасини такрорлади.

Леванодовски Мессидан кейин Испания чемпионати бир мавсумда дастлабки 22 ўйинда 19 ва ундан кўпроқ гол урган биринчи футболчи бўлди. Бунгача фақатгина аргентиналик футболчи 2019/20 йилги мавсумда шундай натижага эришган.

10 февралга ўтар кечаси Испания чемпионатининг 23-турида Каталония клуби “Севилья”га қарши ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда польшалик ҳужумчи жамоасининг дастлабки голига муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, Левандовски “Барселона” сафига 2022 йилда келиб қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум Роберт барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. 36 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 15 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Севилья Роберт Левандовски Польша терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг