МЮ дарвозабони ЙТҲга учради
Спорт
−
21 Январь 2020
8964“Манчестер Юнайтед” клубининг захира дарвозабони Серхио Ромеро автоуловида йўл-транспорт ҳодисасига учради.
32 ёшли посбон 170 минг фунт турадиган Lamborghini русумли машинасида машғулотлар базасига кетаётганда ЙТҲ рўй берди. Унинг машинасига жиддий талафот етган, бироқ Ромерога ҳеч нарса бўлмаган.
Унинг машинасини махсус хизмат ходимлари олиб кетишди дарвозабоннинг ўзи эса машғулотларга борган. Ушбу ҳодиса “Ливерпуль”га қарши ўйин олдидан содир бўлган.
Маълумот ўрнида, Ромеро жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида ҳали битта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
LiveБарчаси