МЮ бугунгидек ўйнаса, “Арсенал” ғалаба қозонади – Юрген Клопп
Спорт
−
08 Апрель 2024 4203 1 дақиқа
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер лигаси 32-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсдан сўнг журналистлар саволига жавоб берди.
“Агар биз ўша пайтда ҳам чемпионлик курашида бўлсак, 11 май куни МЮни қўллаб-қувватлайман. “Арсенал” жуда ажойиб жамоа, МЮ “Ливерпуль” билан баҳсдагидек ўйнаса, “Арсенал” ғалаба қозонади, бунга 100 фоиз ишончим комил”, дейди Клопп.
Маълумот учун, МЮга қарши (2:2) дурангдан сўнг ”қизиллар” турнир жадвалида пешқадам “Арсенал” билан бир хил 71 очкога эга, бироқ ”канонирлар” тўплар нисбати эвазига мерсисайдликлардан олдинда бормоқда.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль