МЮ 2017 йилдан бери илк бор олтита уй учрашувда ғалабага эришди
Спорт
−
28 Декабрь 2022
3350"Манчестер Юнайтед" 2017 йилдан бери биринчи марта кетма-кет олтита уй учрашувида ғалаба қозонди. Англия Премьер-лигасининг 17-турида “қизил иблислар” “Ноттингем Форест”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Маркус Решфорд ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Решфорднинг узатмасини Антони Марсьяль гол билан якунлади. 87-дақиқада Каземиронинг пасидан сўнг Фред гол урди ва баҳсга нуқта қўйди.
Бунгача "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Тоттенхем" (2:0), "Шериф" (3:0), "Вест Хем" (1:0), "Астон Вилла" (4:2) ва "Бёрнли" (2:0) билан ўйинларда ғалаба қозонганди.
2017 йилда клубнинг уйдаги ғалабали серияси кетма-кет 12 та расмий ўйинни ташкил этганди.