Музлар эримоқда! Туркия ТИВ раҳбари 15 йилда илк бор Исроилга боради

Олам

image

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бугун, 24 май куни Фаластин ва Исроилга ташриф буюради. Бу ҳақда TRT хабар бермоқда.  

Чавушўғли 2010 йилда икки давлат дипломатик идоралари ўртасида ташкил этилган Туркия ва Фаластин Ташқи ишлар вазирлари қўшма қўмитаси йиғилишида иштирок этади. Шунингдек, у фаластинлик ҳамкасби Риёд ал-Маликий ва араб давлати раҳбари Маҳмуд Аббос билан ҳам музокаралар ўтказади. 

Чавушўғли шу куни Исроилга ҳам жўнаб кетади ва у ерда Ташқи ишлар вазири Яир Лапид билан учрашади. Музокараларда икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Маҳаллий ОАВ Туркия Ташқи ишлар вазирининг Исроилга 15 йил ичида илк бор расмий даражада ташриф буюришига эътибор қаратмоқда. 

Маълумот ўрнида, Чавушўғли  Исроилга ташрифи чоғида элчиларни қайтариш ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилаётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Исроил

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made