Мужтабо Хоманаий Россияда даволанмоқда – ОАВ

Олам

image

Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий соғлиқ ҳолати ва хавфсизлик сабабли рус ҳарбий самолёти билан сирли равишда Москвага етказилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Al Jarida” хабар берди.

Маълум қилинишича, раҳбариятга яқин манба Россия пойтахтида унга муваффақиятли операция ўтказилганини ва ҳозирда у Президент мажмуаларидан биридаги хусусий клиникада даволанмоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, Хоманаий 28 февралдаги Эронга қарши биринчи зарбалар пайтида жароҳат олган. Даволанишни мамлакат ичида давом эттириш қийин бўлгани учун уни Москвага олиб келиш қарори қабул қилинган.

“Аввал Россия Президенти Владимир Путин Эрон Президенти Масуд Пезешкиян билан телефон орқали суҳбатда Хоманаийни Россияда даволашни ташкил этишни таклиф қилган. Эрон расмийлари бу таклифни кўриб чиқиб маъқуллаган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 март куни Россия Президенти Владимир Путин Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашганди. Путин мулоқотда АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши олиб борилаётган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган. У Яқин Шарқдаги муаммоларни куч ишлатиш орқали эмас, балки музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Владимир Путин Мужтабо Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг