Музаффар Комилов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
05 Декабрь
7602Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Музаффар Муродович Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланган. У бунгача Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди.
Маълумот учун, Музаффар Комилов 2021-2023 йиллар давомида ҳам ушбу лавозимда фаолият юритган. У 2018-2022 йилларда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 2022 йил февралдан жорий йил декабргача Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган эди.
LiveБарчаси